ТРИБУЛУС - ЖИНСИЙ ҚУВВАТНИ ТИКЛОВЧИ ШИФОБАХШ ВОСИТА

  • 24.02.2020 00:44

 

Трибулус террастриснинг ўзи нима?

Бу ўсимлик жуфт барглилар оиласига  кирувчи, ўзбек тилида темиртикан деб аталадиган бегона ўт ҳисобланади. У фақат мўътадил тропик ва иссиқ ўлкаларда, жумладан, Ўзбекистон шароитида ҳам ёввойи ҳолда йўл ва дала четларида ўсади. Халқ табобатида асрлар давомида муҳим ўрин тутиб келган. Қадимги юнонлар ундан сийдик ҳайдовчи ва кайфиятни кўтарувчи сифатида фойдаланганлар.

Қадимги Хитойда эса бу  ўсимлик бир қатор жигар, буйрак, юрак-қон томир касалликларини даволашда қўлланган.

Трибулус таркиби юқори биологик фаолликка эга бўлган флавоноид, алкалоид каби моддалар билан тўла. Унинг барча қисмлари доривор сифатида ишлатилсада, доривор фаолликка эга моддалар барглари ва меваларида энг юқори бўлади. Бунда ўсимлик қандай шароитда ўсганлиги ва йиғиб олинганлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Болгария халқ табобатида темиртикан жинсий майл қўзғатувчи дорилар таркибига киради. Болгария олимлари томонидан  унинг майл қўзғатувчанлик хусусиятлари 20 йил  давомида ҳар томонлама ўрганиб чиқилган.

 

У қандай ишлайди?

ХIХ аср ўрталарида машҳур француз олими Шарль Браун-Секар ёши бир жойга бориб қолганда маймунлар жинсий безларидан ажратиб олинган моддаларни ўз танасига инъекция қилиб организмининг ёшариши ва жинсий майлнинг кескин ортишини кузатган. Бу кашфиёт унинг замондошларига ҳайратомуз таъсир этган. Демакки, вақтни ортга қайтариш, тестостерон билан чолга инъекция қилиб унинг йигитлик қувватини қайтариш мумкин. Бироқ, кейинги тадқиқотлар кўрсатишича, организмга тайёр эркаклик гормони тестостеронни киритмасдан, балки бу гормонни организм ўзи ишлаб чиқаришига ёрдам берувчи моддалар қўлланиши анчагина хавфсиз бўлади. Бунинг учун Бразилияда ўсадиган дарахтдан олинган йохамбин препарати қўллаб келинган. Аммо темиртикан барг ва мевалари экстракти тестостерон ишлаб  чиқарилишига йохамбинга нисбатан кучли таъсир самарасига эга.

Трибулус марказий асаб тизими орқали таъсир қилади. Миядаги гипоталамус ва гипофиз бези ишини қўзғотиб, лютаинлаштирувчи гормон ажралишини кучайтиради, бу гормон ўз навбатида тестостерон ишлаб чиқарилишига буйруқ беради.

Ўтказилган лаборатория тажрибалари кўрсатишича, трибулусни бир ойдан ортиқ қабул қилиниши уруғ ҳужайралар ишлаб чиқарилиши ортишига олиб келади, шунингдек, тестостерон миқдори ортиши ҳам кузатилади.

Яна бир тадқиқотнинг кўрсатишича, даволашнинг биринчи ойи охирига келиб синовда қатнашаётганларда жинсий майл кескин ошган. Бунда лютаинлаштирувчи гормон 72 фоизга, эркинтестостерон 41 фоизга кўтарилган.

Импотенцияга дучор бўлган 200 кишидан ортиқ гуруҳда ўтказилган тажрибада ҳам тестостерон ва уруғ ҳужайралар миқдори кескин ортиши аниқланди.

Препарат жинсий имкониятларни ошириш билан биргаликда,   спортчиларда мускуллар қувватини ҳам оширади, чунки тестостерон кучли анаболик гормон ҳисобланади. Эндиликда бу препаратни кўпчилик атлетлар ва культуристлар қўлламоқдалар. Шунингдек, спортчилар бу  препаратни қўллаши сабаби, унинг сийдик ҳайдовчилик хусусияти ҳам ҳисобланади, уни мусобақадан уч кун олдин қўллаш организмдан ортиқча сувнинг чиқиб кетишига олиб келади.

Трибулус террастрис эркакларгагина эмас, 30 ёшдан ошган барча аёлларга ҳам тавсия қилинади, чунки у аёлларда гипофиз бези фолликулалар ўсишини қўзғатувчи ва лютаинлаштирувчи гормонлар ишлаб чиқарилишини қўзғотиб, эстроген, тестостерон ва прогестрон гормонлари баланси тикланишига олиб келади. Трибулус террастрисни қабул қилиш ҳайз бошланишига 5 кун қолганда тўхтатилади. Менопауза даврида препаратнинг қўлланиши климакс давридаги барча нохуш ҳолатларни бартараф қилади.

         Қўлланиши: 

                                    Буйрак ва  сийдик йўллари касалликларида;                           

                                    Репродуктив(жинсий) органлар касалликларида.

 

         Эркакларда:

                                     - импотенция;

                                     - ёш ўтиши билан қувватнинг сусайиши;

                                     - бепуштлик;

                                     - простатит;

                                     -гипогонадизм(моякларнинг ривожланмай

                                      қолиши).

 

         Аёлларда:

                               - бепуштлик;

 - климактерик синдром;

 - совуқ мизожлилик(фригидлик).

 

Трибулус препарати асосий таркибий қисм бўлган темиртикан ўти барги ва меваси кукунига унинг таъсир самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи, таркибида рух ҳамда аргинин аминокислотаси тутувчи ўсимликлар кукуни қўшиб тайёрланган.

Рух гипофиз бези томонидан лютаинлаштирувчи гормон ишлаб чиқарилишини, тестостерон ва фолликулалар етилишига таъсир этувчи  гормон синтезини рағбатлантиради, натижада сперматогенез фаоллашади. Трибулусга рух қўшилиши 60 ёшли эркакларда тестостерон даражасини икки баравар оширади. Рух етишмовчилиги эса эркакларда простата бези аденомасини келтириб чиқаради.

Препаратга таркибида аргинин бўлган ўсимлик кукуни қўшилиши эркакларда қўзғолиш, жинсий майл, спермалар ҳосил бўлишини кучайтиради. Аёлларда эса овуляцияни рағбатлантириб, бепуштликни даволашда қўл келади.

 

Наманган вилоят кўзи ожизлар жамияти ”ибн Сино” саломатлик маркази тавсия этаётган кукун ҳолидаги трибулус ҳабдориси бутунлай безарар, салбий оқибатларсиз препарат ҳисобланади.

Қўлланиш усули:  кунига 3 маҳал, учдан бир чой қошиқ миқдоридаги кукун тил устига кафт отиб, сув билан ютиб юборилади. Қабул қилиш курси 6 ҳафта. 50 граммли пакетларда тайёрланади.

 

Сизда трибулус препаратига эҳтиёж бўлмаса, уни дўстларингиз, яқинларингизга тавсия қилишингизни сўраймиз.

Мақсадимиз, замондошларимиз ҳамиша муҳаббат оғушида умргузаронлик қилишлари, умрларининг сўнгги лаҳзаларигача уларни ёшлик таассуротлари тарк этмаслигига, барчалари ота-оналик бахтига мушарраф бўлишларига баҳоли қудрат кўмаклашишдан иборат.

Препарат бўйича қўшимча маълумотларни +99890 5975358 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

 

 

       Латифжон Мамажонов – Ўзбекистон халқ табобати                                                  академияси аъзоси, биология фанлари номзоди

 

 

 

 

 

 

                                 

 

                                              

 

 

 

 

 

 

поделитесь с друзьями