ТАБИАТНИНГ АСЛ МУЪЖИЗАСИ

  • 24.02.2020 00:44

 

 

 

Асаларичилик маҳсулотлари кадим-кадимдан халқ табобатида ишлатилиб келинади. Табобатимиз даҳолари Букрот, Жолинус, Ибн Сино асарларида бу маҳсулотлар хакида кўп гапирилган ҳамда улардан тайёрланган турли дорилар таркиби ёзиб колдирилган. Бу бебахо дорилар жуда кўп касалликларни даволащда қўлланилган. Аммо бу дорилар орасида асалари муми кушандасидан тайёрланган бир дори — асалари қаҳри бўлган, славян халклари табобатида «огнёвка» номи билан машҳур дори алоҳида ўрин тутади.

Бу дорининг хусусиятлари ҳакидаги маълумотларни илк бор буюк рус олими, Нобель мукофоти лауреати И. Мечников 1889 йилда эълон қилди. У халқ орасида XVI—XVII асрларда машҳур дори ҳақидаги бор маълумотларга таяниб, бир қатор тадқиқотлар ўтказган. И.Мечников вафотидан кейинги тадқиқотларни унинг шогирди И. Метальников давом эттирди. Ҳозирги кунда россиялик бир қатор машҳур олимлар бу дорининг янгидан-янги қирралариустида Новосибирск клиник иммунология институтида, Россия медицина фанлари академияси раҳбарлиги остидаги давлат дастури асосида иш олиб боришмоқда.

Ишлатилиши. Барча ўпка касалликлари ва туберкулёзни даволашда қўлланилади. Ўпка сили — туберкулёзни келтириб чиқарадиган Кох таёқчаларининг мумли қобиғини емиради ва таёқчаларни ҳалокатга олиб келади. Ферментлар касаллик асосини йўқотади, емирилган ҳужайраларнинг тикланишини таъминлайди. Препаратда ҳужайра тикланиши ва кўпайишини таъминловчи компонентлар мавжуд.

У туберкулёз — ўпка силини кимёвий препаратлар, кучли антибиотиклар билан даволаш оқибатида келиб чиқадиган ўпканинг замбуруғ касалликларини даволашда юқори самарадорликни намоён қилди. Туберкулёз оқибатида ўпкадан ташқаридасодир бўладиган салбий ҳолатлар — лимфа тугунлари, суяк ва бўғимлар, буйрак, ошқозон-ичак, тери ва бошқа аъзолардаги салбий ўзгаришларнидаволашда дорининг таъсири ниҳоятда юқори.

Юрак қон-томир касалликлари. Юракнинг сурункали коронар етишмовчилиги, стенокардия ва кардиосклероз хасталикларининг кўпгина ҳолатларида ушбу дори таъсирида хуружлар (приступ) тўхтаган, нафас олиш асл ҳолига келган, электрокардиограмма яхшиланган. Препарат атеросклероз ривожланишининг олдини олади, кучли кардиопротекторлик хоссаларини намоён қилади.

Препаратни 2—3 ойлик даволаш тартибида узоқ муддат (бир-бирярим йил) қабул қилиш натижасида юрак миокарди чандиқлари сўрилиб кетиши кузатилган, аритмия йўқолган, юрак қоринчаларида ўзгарувчанлик яхшиланган.

Акушерлик ва гинекологияда. Фарзандсизликни даволашда, ҳомиладорликнинг дастлабки даврларидаги бошқоронғиликда, камқонликда, климаксда, ҳомиланинг тўлиқ етилишига тўсқинлик қиладиган плацентар етишмовчиликни бартараф қилиш ва микроциркуляцияни яхшилащда, эрлик уруғиҳаракатини жонлантиришда юқори самарадорликка эга.

Препарат инсон организмининг ҳар бир аъзосидаги чандикларнинг сўрилиб кетишини таъминлайди.

Юрак инфарктидан кейин юрак мушакларидаги чандиқлар бўладими ёки инсульт (сакта)дан кейинги томирлардаги ўзгаришлар бўладими ва ҳатто мия чайқалиши оқибатида юз берган қон уюшишига ҳам жуда самарали таъсир қилади. Пневмония ва плевритдан кейинги ўпкадаги ўзгаришлар ижобий томонга ўзгарганлиги қайд қилинган.

Иммунитет пасайганда ва атеросклерознинг олдини олиш мақсадида ҳам бу препаратни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.

Препарат тромбофлебит ва веналарнинг варикоз кенгайишида яхши таъсир кўрсатади. Тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади, қон айланишини яхшилайди. У жуда кучли иммуностимулятор бўлиб, организмнинг касалликка қарши таъсир кучини оширади, модда алмашинувини яхшилайди. Қон томирлар девори ҳамда жигарда мой тўпланишини бартараф қилади, холестерин микдорини камайтиради. Препарат таркибидаги мавжуд бўлган фермент (фермент сериновой протеазы) чандиқҳосил бўлишининг олдини олиш ва чандиқлар сўрилишини юзага келтириш хусусиятига эга. Ушбу препарат мутлақо зарарсиз бўлиб, ҳеч қандай салбий таъсири бўлмаган табиий маҳсулотдир.

 

 

 

 

 

 

поделитесь с друзьями