ОИЛАДА ФАРЗАНД ЖИНСИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ

  • 24.02.2020 00:44


     Маълумки, замонавий тиббиёт амалиётида фарзандсизликни даволашда эркак ва аёл органларининг анатомик, физиологик, гистологик таҳлиллари ўтказилади.
Таҳлилларнинг кўпчилигида эркак уруғ ҳужайралари ҳаракатчанлиги пастлиги, шаҳват суюқлиги одатдагидек гель ҳолида бўлмасдан суюқ бўлиши, рН кўрсаткичи меъёрдаги кучсиз ишқорий (рН 7,4-7,8 ) бўлмасдан, нейтрал ёки кучсиз кислотали бўлиши кузатилади. 
  Шуни таъкидлаш лозимки, аёл жинсий суюқлиги меъёрда кучсиз кислотали бўлиб, жинсий суюқликлар қўшилиши натижасида нейтралга яқин муҳит ҳосил бўлиши керак. Яъни, табобатдаги мизож тушунчасига қиёсласак, ишқорий муҳит иссиқ, кислотали муҳит совуқ мизожга, нейтрал муҳит эса муътадил мизожга тўғри келади.
     Ўзбекистон халқ табобати академияси олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотларнинг мақсади ҳозирда скрининг марказларида пробиркада ҳосил қилинаётган сунъий уруғлантириш жараёнини бевосита аёл организмида ҳосил қилиш орқали бефарзанд оилалар ота-оналик бахтига эришишларига ёрдам бериш эди. Бу мақсадни амалга ошириш давомида бир қанча беозор ва безарар, физиологик меъёрдаги жинсий суюқликлардаги сингари таркиблар тузилиб, уларнинг таъсири бўйича лаборатория ва клиник тажрибалар ўтказилди ва энг юқори самарали таркиб танлаб олинди.
     Унинг асосини фосфат буфер, полисахаридли гель, лимон кислотаси ва табиий асал ташкил қилади. 
Бу препаратнинг қўлланиши оддий ва ҳеч қандай ноқулайлик келтириб чиқармайди. Аёл мулоқотдан 15-20 минут олдин ўз аъзоси ички юзасига 0,2-0,3 г ана шу асалли маъжундан суртиб олиши кифоя. 
Бу таркибдаги фосфатлар лимон кислота билан биргаликда катта сиғимли буфер система ҳосил қилиб жинсий суюқликлар кислоталилиги кенг оралиқда ўзгарганда ҳам рН кўрсаткичи 7,2-7,4 бўлишини таъминлаш хусусиятига эга .
     Полисахаридли гель қовушқоқлиги шаҳват суюқлигининг меъёрдаги қовушқоқлиги билан бир хил бўлиб, уруғ ҳужайралар ҳаракати учун таянч вазифасини бажаради.
Асал уруғ ҳужайралар учун озуқа ва энергетик манба ҳамда сунъий муҳитнинг асосий ташкил этувчиси(маъжун асоси) ҳисобланади. Шунингдек, асал ўсимликлар репродуктив органлари маҳсулоти бўлгани учун ҳам, унинг таркибида уруғланиш жараёни бошқарилишида фаол иштирок этувчи гормонлар, витаминлар, ферментлар, минерал моддалар ва органик кислоталар мавжуд.
Бироқ, беш йил давомида(1989-1994 йй) бепуштликни даволаш бўйича ўтказилган 30 га яқин тажрибаларда фақат 4 та ижобий натижа олинди(13%).
Бу тажрибаларни самарасиз деб ҳисоблаш ҳам мумкин, лекин олинган кичик натижаларнинг эътиборли томони шундаки, туғилган болаларнинг тўртталаси ҳам ўғил эди. Шундан кейин бу маъжунни бепуштлик муаммоси учун эмас, ўғил кўриш орзусида бўлган соғлом оилаларда синаб кўриш фикри пайдо бўлди.
     Бу жараённи ўрганиш учун қуйидаги назарий масалалар қўйилди:
     1. Аёл ва эркакнинг жинсий суюқликлари муътадил мизожга эга бўлса, улар қўшилишидан аёл жинсий аъзосида муътадил мизожли муҳит ҳосил бўлади ва ҳар икки турдаги уруғ ҳужайралар фаоллиги учун бир хилдаги имконият вужудга келади ҳамда ҳомиланинг қиз ёки ўғил бўлиш эҳтимоллиги тенг бўлади.
      2. Эркак ва аёл жинсий суюқликлари мизожи бирида иссиқ, иккинчисида совуқ бўлса, лекин улар қўшилганда муътадил муҳит ҳосил қилса ҳам эҳтимоллик тенг бўлади.
      3.Жинсий суюқликлар қўшилишида иссиқ мизож ғолиб бўлса ўғил бошланғичли уруғлар, совуқ мизож ғолиб бўлганда қиз бошланғичли уруғлар фаолликка эга бўлади ва фақат айнан улардан бири тухум ҳужайра мембранасидан ўтиб ҳомиланинг биринчи ҳужайрасини вужудга келтиради.

     1998-2009 йилларда рўйхатга олинган тажриба муолажалари натижаси қуйидагича:
 

     1-жадвал Тажриба натижалари ва самарадорлиги  
 

  Тажрибалар сони Ўғил Қиз %
2та қиздан сўнг 4 3 1 75
3та қиздан сўнг 11 11 - 100
4та қиздан сўнг 6 4 2 67
Жами 21 18 3 86


     2004 йилда маъжун таркибига ўзгартириш киритиб қиз туғилиш эҳтимоллигини ошириш воситаси бўла оладиган таркибни ҳам тузилди. Лекин олинган натижалар ҳозирча бор йўғи 2 та(тажриба ҳам, ижобий натижа ҳам 2 та). Бу маъжунга бугунги кунда талаб кам эканлиги маълум бўлди.
Олинган натижалар самарадорлик жиҳатидан Россия ва Украинада қўлланаётган экстракорпорал уруғлантириш усулидан юқори ва АҚШда ишлаб чиқилган Микросорт усули натижалари билан тенглашади. Бироқ, фарзанд жинсини бошқаришнинг юксак медицина техникасига асосланган бу усуллари кўпгина оворагарчилик ва харажатларни талаб қилса(14 минг доллар), бизда ишлаб чиқилган усулнинг таннархи уларга нисбатан кўп марта арзон ва қулайлиги билан фарқ қилади.
     Инсоннинг туғилиши, жамиятдаги эркак ва аёлларнинг нисбати ижтимоий масала. Бу ҳақда ҳар кимнинг ўз фикри бўлиши мумкин, лекин бизнингча, янги препарат ўғил ёки қиз кўриш истагида бўлган кўплаб оилалар орзуси рўёби воситаси бўлиб қолади.
     Препаратни кенг миқёсда қўллашдан эса қуйидаги натижаларни кутиш мумкин: 
     1.Ультратовуш текшируви- УЗИ ёрдамида ҳозир ҳомиланинг дастлабки ҳафталаридаёқ жинсни аниқлаш йўлга қўйилган. Ўғил ёки қиз кўришни хоҳлаган оилалар ҳомила жинсини УЗИда текширтириб, ўзлари кутган натижа бўлмаса аборт қилдириш ҳолатлари кўпайиб бораяпти. Биология қонуниятларига кўра инсоннинг ҳаёти туғилишдан эмас, балки икки жинсий ҳужайра қўшилиб ҳомила вужудга келган лаҳзадан бошланади. Ҳар қандай аборт ўз фарзандига нисбатан қотилликдир. Қолаверса, оила учун ҳам улкан руҳий зарба бўлади. Шояд, мазкур восита ана шу қотилликларнинг олдини олса.
     2. Кўпгина ирсий хасталиклар онанинг Х-хромосомалари воситасида ўғил фарзандларга берилади. Бундай эҳтимоллик юзага келганда ногирон ўғилли бўлгандан соғлом қиз туғилиши афзал бўлиб қолади. Умид қиламизки, биз таклиф қилаётган восита ёрдамида ҳомила жинсини бошқариш йўли билан Х-хромосома билан боғлиқ ирсий касалликларнинг олдини олиш мумкин бўлади.
     3. Жамиятнинг ривожланиши ва аҳоли ижтимоий онгининг ўсиб бориши оилани режалаштириш масаласини келтириб чиқаради. Бу жиҳатдан олганда энг оқилона режалаштирилган, бахтли оила ота, она, ўғил ва қиздан иборат бўлиши керак. Бунинг учун эса мавҳум эҳтимолликка умид боғлаб ўтирмасдан ҳомила вужудга келишига таъсир этувчи омилларни ўрганиш ва уларни мақсадга мувофиқ йўналишга ўзгартириш зарур бўлади.
     Истардикки, биз олиб борган тадқиқот натижалари барча ватандошларимиз оилалари мустаҳкам ва турмушлари обод бўлиши учун хизмат қилса. Ота-оналар ўғил ёки қизлари йўқлигидан ҳеч қачон ўксинмасалар.
     Эндиликда оилада фарзанд жинсини режалаштириш имконияти мавжуд экан, унга эҳтиёжи бўлган оилаларга орзулари рўёбга чиқишида баҳоли қудрат кўмаклашишдан мамнунмиз. Бунинг учун эса Фонд форум ҳомийлигида ташкил қилинган “ибн Сино” саломатлик маркази билан(+99890 5975358 телефон рақами орқали) боғланиш кифоя. 


  Латифжон Мамажонов – Ўзбекистон халқ табобати академияси аъзоси, биология фанлари номзоди

поделитесь с друзьями