Бавосил - уялишдан улғаядиган дард

  • 24.02.2020 00:44

   
Ижтимоий тараққиёт натижасида фаол жисмоний ҳаракат билан бажариладиган фаолият турлари салмоғининг камайиб, ўтириб бажариладиган касблар, хизмат турларининг ортиб бориши гиподинамия (камҳаракатлилик) касалликлари гуруҳи деб аталувчи касалликларнинг кенг тарқалишига олиб келди.
Ана шундай касалликлардан бири бавосил(геморрой) ҳисобланади. Унинг келиб чиқиши ва у билан оғриганда дардни енгиллатиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида кўплаб рисолалар чоп этилган, мақолалар ёзилган. Шу сабабли кўпчиликка маълум бўлган фикрларни такрорлашдан йироқмиз.
Кўпинча эркаклардаги ўзбекона орият, аёллардаги ҳаё аврат аъзоларидаги дардни бировга ошкор қилишга йўл қўймайди. Натижада дард авж олиб туну-кун беморнинг ҳаловатини ўғирлайди. Лекин улар шифокор қабулига бориш ўрнига давони ҳали ҳам учраб турадиган гипнозчи экстрасенсларнинг касалларни карахт ҳолга солиб кўрсатадиган томошаларидан излайдилар. Жарроҳлик тиғидан қўрққанлар эса, гўёки тунда келиб “операция” қилиб кетадиган “бобо”ларга умид боғлайдилар. Ноиложлик, чорасизлик кишиларни эртакларга ишонишга ундайди.
Касалликни яширсанг- иситмаси ошкор қилади,- деб бежиз айтилмаган. Касалликнинг бошланишида дорихоналарда сотиладиган беозор гиёҳлар дамламаларини ичиб дардни даф қилишлари лозим бўлгани ҳолда, охири зўриққандан сўнг жарроҳлик тиғига рўпара бўладилар. 
Бундан бошқа илож ҳам йўқ, чунки ҳозиргача бавосилни даволаш учун илмий тиббиёт тавсия қиладиган асосий усул жарроҳлик ҳисобланади. Аслида эса, бавосил тугунлари йирингли яраларга айланиб, консерватив даволашнинг имконияти бўлмайдиган ҳолатлардагина жарроҳлик тиғи ишлатиш тавсия этилади ва бавосил билан оғриганларнинг 13-14 фоизидагина бундай вазият кузатилади.
“Кестириб ташлашга шошилманг”-дейишмоқда Ўзбекистон Халқ табобати академияси олимлари. Мазкур илмгоҳ томонидан тавсия қилинган “Тошмуҳамедов эликсири” деб аталган мураккаб таркибли препарат бавосил тугунларининг сўрилиб кетишини таъминлайди.
Мазкур препарат суюқ ҳолатда бўлиб, ундан фойдаланиш бавосил тугунлари ташқарида бўлса тампон қўйиш, тўғри ичак ичкарисида бўлса 5-7 мл миқдорда шприц корпуси ёрдамида тўғри ичакка юбориш орқали амалга оширилади. Бемор уй шароитида препаратни ўзи мустақил қўллаб 15-20 кун ичида дарддан халос бўлиши мумкин. 
Одатда, бавосилни операция йўли билан даволаганда ҳам, маълум вақт ўтиб 15-20% беморда касалликнинг қайталаши(рецидив) кузатилади ва иккинчи ва баъзан учинчи марта операция қилишга тўғри келади. Худди шунингдек, мазкур препарат билан даволанганда ҳам касаллик кимдадир икки йил ўтиб, кимладир уч-тўрт йилдан сўнг қайталаши кузатилали. Бунда бемор “Тошмуҳамедов эликсири” билан яна бир даволаниш курсини ўтказади.
Бу препарат билан даволаниш қулай бўлиши билан биргаликда, операция учун кетадиган харажатлар ва оворагарчиликларни ҳисобга олмаганда ҳам, унга қўшимча тавсия қилинадиган дори дармон воситалари нархига нисбатан 10-15 марта арзон тушади.
Препарат ҳозирда Фонд форум ҳомийлигида ташкил этилган Наманган вилоят кўзи ожизлар жамияти “ибн Сино” саломатлик марказида тайёрланиб беморларга тавсия қилинмоқда.


Латифжон Мамажонов, Ўзбекистон Халқ табоботи академияси аъзоси, биология фанлари номзоди




поделитесь с друзьями